Қадимги Жиззах шаҳри ҳудудида улуғ бобокалонларимиз соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг қадами теккан манзилларнинг борлиги ҳам унинг қадимий ва мўътабар бир диёр эканлигидан шоҳидлик бериб турибди. Шаҳар заминидан фан ва маданият соҳасида кўзга кўринган Ўзбекистон халқ шоири Ҳамид Олимжон, давлат ва жамоа арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов, драматург Шукур Саъдулла, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Назир Сафаров, ёзувчи ва адабиётшунос олим Сарвар Азимов, жаҳоннинг машҳур 500 жарроҳларидан бири Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ўктам Орипов, машҳур пахтакор, икки марта Меҳнат Қаҳрамони бўлган Ҳамроқул Носиров ва бошқа кўплаб эл ардоғидаги машҳур инсонлар етишиб чиққан.
Жиззах шаҳрининг пайдо бўлиши ва номининг келиб чиқиши ҳақида ҳам халқ орасида кўп афсона ва ривоятлар сақланиб қолган. Ривоятларнинг бирида ҳикоя қилинишича, қачонлардир ҳозирги Жиззах шаҳрининг ўрни Учтепа чўлига уланиб кетган тўқайзордан иборат бўлган эмиш. Кунлардан бир куни қўшни Шарқ мамлакатларига қўшин тортган Бухоро хони худди шу ерда ўз қўшинларига дам берган эмиш. Ана шунда хон аъёнларидан бири тўқайзорни айланиб юриб бир хумча олтин топиб олган эмиш. Эртаси куни у хонга ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, шу ерда қолдиришларини сўраганмиш.
… Орадан йиллар ўтиб қирғинбарот урушдан ҳориб-толиб қайтаётган хон қўшинлари аввалги тўқайзор ўрнида бунёд этилган мустаҳкам қалъага дуч келишганмиш. Хондан ажралиб қолган ўша аъён ўз ҳукмдорини шаҳар дарвозаси олдида зўр ҳурмат билан кутиб олган эмиш. У хондан бир қошиқ қонидан кечишини сўраб, тўқайзордан топиб олган олтинлар ҳисобига ушбу қалъани қурдирганини сўзлаб берган эмиш. Хон аъённинг гуноҳидан кечган, ҳаттоки: сен мен берган тузимни оқладинг, ана шунинг учун ҳам бу шаҳар-қалъанинг номи “Тузиҳақ” бўлсин деб шаҳарга ном берган эмиш.
Жиззах тарихи ва ижтимоий ҳаётига оид маълумотлар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарида ҳам баён қилинган. Асарда у Жиззах, Зомин, Пишағор, Равот, Хўжандда бўлганлигини ёзиб қолдиради. Бобур 1501 йили Шайбонийхондан зарбага учраб, Андижонга қайтишида Жиззахда бўлганлигини қуйидагича ёзади: “Кеч номоз дигар Илонўттида тушуб, от ўлтуриб этини шишлаб, кабоб қилиб, отни лаҳза тиндириб отландук. Тонгдин бурунроқ Халилия (ҳозирги Қалия қўрғони ҳудуди) кентига келиб туштук. Халилиядан Дизак келилди, ул фурсатта Дизакта Ҳофиз Муҳаммадбек дулдойнинг ўғли Тоҳир дулдор еди. Семиз этлар ва майда этмаклар арзон, чучук қовунлар ва яхши узумлар фаровон… Андоқ усраттин мундоқ ва арзонлиқ ва балияттин мундоқ амонлиққа келдук” битиклари Жиззах чорва, боғдорчилик ва полиз маҳсулотларига бой ва арзонлиги, халқининг меҳмондўстлигига берган баҳо ҳисобланади.
VII-XII асрларда Жиззах воҳаси ҳаёти бирмунча ривожланганлиги, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилиги тараққий қилиб, шаҳар яқинидаги Мирасманда жаҳон бозорида, шу ерда тайёрланган жун матолар, жун либослар, пилла, темир ва метал буюмлар, Уструшона ферузаси катта мавқега эга бўлган. Араб географи ва сайёҳи Ибн Ҳавкал ўзининг “Китоб масолик ал-мамолик” (“Мамлакатлар йўллари ҳақида китоб”) асарида Минк ва Мирасманда руда қазиб олиш ва қайта ишлаш ривожланганлиги, бу ерда металлдан тайёрланган асбоб-ускуналар Хуросон, Бағдод ва Эронда кенг тарқалганини ёзиб қолдиради.
Филология фанлари доктори, профессор Файзулла Бойназаров ўзининг “Ўрта Осиёнинг антик даври” китобида, юнон тарихчиси Аррианнинг “Искандар юриши” номли китобида ҳам Жиззах шаҳри Газо номи билан тилга олинганини таъкидлайди. Фаранг солномачиси Г.И.Драйзер ҳам ўзининг бундан юз йил бурун чоп этилган “Эллинизм тарихи – Мақдуний тарихи” деб номланган китобида Жиззах шаҳрини Газо номи билан атайди. Тарихчи олим Ю.F.Буряков, А.A.Грицина, Б.Д.Кочиевларнинг “Древний Заамин” номли китобида ҳам Газони ҳозирги Жиззах шаҳри деб тилга олинади.
1992 йили чоп этилган XV аср араб тарихнависи Шаҳобуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Иброҳим ибн Арабшоҳ қаламига мансуб “Ажоиб ул-мақдурфи ахбори Таймур” (“Темур ҳақидаги хабарларда тақдир ажойиботлари”)-“Амир Темур тарихи” номли икки жилдли китобининг 2-жилдида Ашпора амири Оллоҳдодга Фарғона амири Худойдод чопар орқали юборилган мактубда Самарқанд ҳукмдори Халил Султон ҳузурига тез етиб боришини хабар қилади. “Оллоҳдод кечаю кундуз (тўхтамасдан) йўл юриб, ниҳоят Худойдодга етиб келади. Худойдод (уни) кўрганидан шодланиб, унинг сиймосидан ўз мақсуди томон яқин келгандек бўлди. Кейин иккалалари Хўжанд дарёсидан кечиб ўтиб, Самарқанд атрофига томон юрдилар ва ҳеч бир кутилмаган ғафлат пайтида Тайзақ деб аталадиган бир жойга етиб келдилар”.
Ажабо, бу “Тайзақ” дегани қаер бўлди экан? Шу ўй билан китобнинг охирги бетлари берилган маълумотлар ўрганилганда “Тайзақ” сўзининг устига қўйилган 1130 рақамидаги изоҳда Тайзақ “ҳозирги Жиззах назарда тутилаётир” деб ёзиб қўйилгани маълум бўлди.
Халқаро “Антик дунё” илмий академиясининг доценти, журналист С.Пўлатов (марҳум) “Истибдод сари” газетасида босилган “Яна Жиззах ҳақида” деган мақоласида Х асрда яшаб ижод этган буюк адиб, тилшунос Маҳсуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” китоби маълумотларига асосланиб, Жиззах яқинидаги ҳозирги Жайилма (Ёйилма) номи билан аталиб келинаётган қишлоққа нисбатан бериб, Калия қалъаси атрофлари ҳам қадимда яйлов бўлгани учун шаҳар номи Тайзақ-яйлов номидан келиб чиққан бўлиши мумкин, деган хулосага келади.
Жиззах атамасининг келиб чиқиши ва маъноси ҳақида олимлар томонидан турли фикрлар билдирилган. Дизак номининг келиб чиқиши этимологиясига келадиган бўлсак, бу қадимий ном ҳисобланади. Профессор Тўра Нафасов томонидан “Дизак” сўзининг луғавий маъноси изоҳлаб берилган. У сўзнинг пайдо бўлиши ҳақида тўхталиб: “Жиззах номининг товуш шакли – “Дизак” деб ёзади. Ўрта Осиёда Дизак деган қалъа, қишлоқ ва шаҳарчалар жуда кўп учрайди… “Дизак” – ясама сўз. Ясалишига асос бўлган сўз – диз, сўғд тилида диз – қалъа. “Диз” сўзига кичик маъносини ифодаловчи –ак қўшимчаси қўшилиб, “Дизак” сўзи ясалган. “Дизак – кичик қалъа, қўрғон ёки қўрғонча маъносини англатади” деб ёзади.IX-XIII асрларда солномаларда “Диз” сўзи билан ясалган қўрғон, қишоқ, шаҳар номлари кўплаб учрайди. Масалан, Самарқанд атрофида Бардиза, Тушкадиза, Сангдиза, Чиқардиза номлари билан аталган қишлоқлар мавжуд.
Жиззах вилоятининг ҳудуди шимоли-шарқда Қозоғистон Республикаси, шарқ томондан Сирдарё вилояти, ғарб ва жануби-ғарбда Самарқанд, Навоий вилоятлари, Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Вилоят Сирдарё ва Зарафшон дарёлари атрофида жойлашган, Ўрта Осиёнинг жануби-шарқидаги Туркистон, Молгузар ва Нурота тизма тоғлари таркибига кириб, майдони 20,5 минг кв.км ни ташкил қилиб, серҳосил, унумдор текисликлар, яйловлардан иборат. Мирзачўл текислиги Туркистон тоғининг жанубий ёнбағри Сангзор водийсининг табиий-географик жойидан ўрин олган. Мирзачўл ерлари Сирдарё ва Жиззах вилоятлари таркибига киради.
Сўнгги йиллар мобайнида Самарқанд археология институти олимлари томонидан Жиззах вилояти ҳудудларида археологик тадқиқотлар олиб борилди. Жиззах ва Ғалларорол воҳаларида, Харакана (Ғаллаорол тумани) мажмуасида антик ва ўрта аср ёдгорликлари – Ойдинсойтепа, Қинғиртепа, Жалмантепа, Лапактепа, Нушкент сингари ёдгорликларни очиб ўрганишлари натижасида бу ҳудудда истиқомат қилган ибтидоий одамларнинг ҳаёт таржи, хўжалик фаолиятига доир маълумотлар тўпланди. Сангзор дарёси ҳавзасидаги водийда қадимдан аҳоли яшаганлиги, деҳқончилик, чорвачиликка асосланган ўтроқ ва ярим-ўтроқ ҳаёт қарор топганлиги маълум бўлди. Археологик қазилмалар пайтида топилган қадимги ашёвий далиллар Неолит (янги) тош давридаёқ Жиззах воҳасида, хусусан, Сангзор водийси, Илонўтти дараси, Тузкон ҳудудларида аҳоли манзилгоҳлари бўлганлигини кўрсатади. Демак, Сангзор водийсидаги ерларнинг аждодларимиз томонидан ўзлаштирилиши қарийб V минг йиллик тарихга эга.
Неолит (янги) тош даврида кишилар тасаввурлари ва эътиқодларида кескин ўзгариш юз берган давр ҳисобланади. Бу жараённи Молгузар ва Нурота тизма тоғларида энг қадимги сураткаш аждодларимизнинг қоятош битиклари, ранг тасвирлари ҳам тасдикдайди. 1956 йили академик А.Р.Муҳаммаджонов ва археолог М. Хужаназаровҳамкорликда Жиззах шаҳри яқинидаги Сайхонсой ва Тақатош манзилларидаги қоятошларга сураткаш аждодларимиз томонидан ов манзаралари, одамларнинг бошка хил маиший турмуш жараёнлари ўйиб ифодаланган расмлар галереясини топиб ўргандилар. Тадкикотчилар Сайхонсойнинг чап қирғоғидаги қалъалардан бир неча метр, 12, ҳатто15 метр баландликдан ўрин олган 683 та турли хил ҳайвонлар — тоғ эчкилари, архар, буту, от, ёввойи чучқа, жайрон, бўри, қоплон ва итнинг тошга ўйиб битилган кўпгина геометрик шаклларини, овчиларнинг ёй билан ов қилиш жараёнлари тасвирга туширилган тош битикларни топиб ўрганишга муваффақ бўладилар.
Сайҳонсой атрофидан ўрин олган Тақатошда баландлиги 6 метр, эни 4 метр тошга ўйиб туширилган расмлар ҳам топилган. Бу расмларнинг асосий қисми ўткир асбоблар воситасида узоқ йиллар давомида тарашлаб ўйилгани шаклда олимлар бир хулосага келадилар. Бу расмларнинг энг қадимги нусхалари қуёш ва шамоллар таъсирида қорайиб кетган бўлса-да, қуёш тикка келганда кўзга яхши ташланади. Қоятошдаги ушбу расмларнинг энг қадимгилари даврий нуктаи назардан милоддан аввалги IV минг йилликларда битилган, деган хулосага келинган.
Тадқиқотчи олимлар А.Муҳаммаджонов ва М.Хўжаназаровлар томонидан топилган Сайҳонсой ва Тақатошдаги қоятошбитиклари ва расмлар Сангзор, Жиззах воҳасида овчилик, чорвачилик билан кун кечирган қадимги одамларпинг турмуш тарзи, ҳайвонот олами, ов манзаралари ҳақида қимматли маълумотлар беради.
1966—1974 йиллари археолог А. Кабиров томонидан ҳам қоятош битикларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. 1987 йили Самарканддаги Археология институтида Молгузарва Нуротатоғларида қоятош битикларини ўрганиш гуруҳининг ташкил топиши, қоятош расмларини ўрганишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмокда. Археологлар томонидан Жиззахвоҳаси, Хатирчива Нурота туманларида ҳалигача маълум бўлмаган 30 дан ортик, қоятош ёдгорликлари топиб ўрганилди. Биргина Хатирчи туманидаги Оқсоқолотасойи қоятоши камарларидан 500 дан ортик қизил рангдаги бўёқ билан ишланган кадимги қоятош суратлари топиб ўрганилиб, қоятош рангли суратлари чўкич ёрдами билан уриб, чўкичлаб, тирнаб ишлангани аникланди. Бу қоятош расмлари милоддан аввалги I минг йилликда ва милоднинг I минг йиллигида ишланганлиги қайд этилади.
Сангзор водийсида истикомат килган одамлар даставвал табиий оқова сувлар ёқаларида, Туркистон, Молгузар, Нурота тоғларидан оқиб келадиган сойлар, кўллар атрофида, чорва моллари ва одамлар сув ича оладиган, қийналмасдан экинларни суғориш имконияти бўлган ҳудудларда ўтроқ ва яримўтроқ тарзида истиқомат қилишган. Тарихий манбаларга қараганда, ибтидоий одамларнинг меҳнат қуроллари жуда оддий бўлиб, йирик ҳайвонларни овлашда қийналганлар. Шу сабабли кишилар жамоага бирлашиб ҳаёт кечиришга мажбур бўлганлар. Чунки ёлғиз одамлар хайвонларни овлай олмаганлар. Ибтидоий одамлар йирик жамоага бирлашиб, катта кучга айланиб ов қилишга, табиатдаги юз берадиган қийинчиликларни, офатларни бирлашиб енгишга муваффақ бўлганлар. Ибтидоий одамлар тошдан, дарахт шохларидан ясалган мехнат қуроллари ёрдамида майда ҳайвонларни овлаганлар, ўсимлик илдизларини ковлаб олиб, егулик топишга муваффақ бўлганлар. Табиат одамларга нимани инъом қилган бўлса, ўша тайёр нарсаларни ўзлаштирганлар. Бу жараёнда одамларнинг ўзлари хам жисмонан, ҳам ақлан такомиллашиб борганлар.
Археологлар Ўзбекистонда ўрта палеолит даври ёдгорликларини топиб ўрганишга муваффақ бўлганлар. Бу ёдгорликлар биргина очиқ жойдаги манзилгоҳларда бўлмай, балки ғорлардан ҳам топилган. Ана шундай ғорлардан бири Бойсун тоғларидан топилган Тешиктош ғopи бўлиб, у ўрта палеолитга хос неандертал типидаги одамларнинг манзилгоҳи бўлганлиги аниқланган. Ғордан ўрта палеолит даврига хос неандертал одамлари суяклари топилган. Неандертал одамларининг мазкур макони мустье даврига, яъни 100—40 минг йилликларга оид бўлиб, неандартал одамлари томонидан ясалган 3000 га яқин кескич, арралагич ва чопқи каби тош қуроллари, архар, кийик, ёввойи от, қоплоп, қуён ва бошка ҳайвонларнинг суяклари топилган.
Ўрта палеолит-мустье даврига оид ёдгорликлар Тошкент воҳасидаги Хужакент, Обираҳмат ғорлари, Самарқанд яқинидаги Омонқутон, Такалисойда ҳам топиб ўрганилган. Бу даврда одамлар оловни кашф қилиб, гўштни гулханда пишириб ейишни, йиртқич ҳайвонларни олов билан қўрқитишни ўрганганлар.
Сўнгги палеолит даври одами манзилгоҳлари эса Самарканд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида, Ўрта Осиёда 30 дан ортиқ жойларда топилиб, ўрганилган. Сўнгги палеолит даври охирида одамларнинг ибтидоий тўдаси ўрнида уруғ жамоалари (матриархат, патриархат) вужудга келади. Уpyғ жамоаси аъзолари биргаликда мехнат қилган, мехнат маҳсулотлари умумий мулк ҳисобланган. Уруғ жамоаси ишларига оқсоқол (жамоанинг тажрибали, ҳурматли аъзоси) раҳбарлик қилган.
Жиззах вилоятида палеолит даври одамлар ҳаёти, турмуш тарзи ҳақида маълумот берувчи манзилгоҳлари ҳали етарли топиб ўрганилмаган ва сўнгги йилларгача умуман тадқиқотлар ўтказилмаган . Бу муаммони бартараф этиш мақсадида Самарканддаги Археология институтининг Жиззах экспедицияси гуруҳи дастлабки археологик қидирув ишларини амалга оширмоқдалар. Археологлар Фориш туманининг Чимқypғон жамоа хўжалиги ҳудудидаги қум карьерлари ва унинг атрофидаги ерларни ўрганиб, Қоратоғғори атрофларидаги ер қатламлари палеозой даврида шаклланганини аниқлашди. Чунки, палеозой даври тектоник ҳаракатларнинг (ер силкинишларининг) ўта фаоллиги билан ажралиб туради. Бу даврдаги ернинг устки қобиғида қаттиқ эгилишлар, ёрилишлар оқибатида катта ҳажмли чуқурликлар ҳосил бўлиб, сув ҳавзалари, кўлларнинг юзага келишига сабаб бўлган. Қopaтоғ этакларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида қум карьери айнан шундай сув ҳавзаларининг қуриб қолган ўрни бўлганлиги исботланди. Гуруҳ таркибидаги тарихчи-археолог мутахассисларнинг қайд қилишича, Фориш тумани, хусусан, Жиззах вилояти ҳудудида ер устининг тектоник ҳаракатлари жуда узоқ давом этганлигини, шу боисдан, бу ерда эгилиш, букилиш, кўтарилмалар пайдо бўлганлигини аниқдадилар. Бундан ташқари, қум карьери атрофида бундан 100—40 минг йил аввал ўрта палеолит ибтидоий одамлар ҳаёти билан боғлик бўлган тош қуроллари топилган. Топилмалар орасидаги қайроқтошдан ишланган, ҳажми 54x53x21 мм бўлган тош қуроли — нуклеус ғоят аҳамиятли хисобланади. Тадқиқотларпинг кўрсатишича, ушбу нуклеус тош қолдиғидан ибтидоий усталар бир неча пичоқсимоп тош қуроллари ясаб олганлиги исбот килинди. Жиззах худудидан топилган тош асрига оид дастлабки осори атиқалар ўлкамиз тарихини, узоқ ўтмишга бориб тақалувчи маданиятини 100—40 минг йилга қадимийлаштириб, одамлар яшаган қадимий ўлкалар сафидан ўрин олишини тахмин қилишни кўрсатмокда. Балки Жиззах вилояти ҳудудида яшаган аждодларимиз Зирабулоқ Омонқутон ҳудудларида яшаган одамлар билан бевосита маданий алоқада бўлган бўлишлари ҳам мумкин деган хулосага келинган.
Мезолит даври (12—7 минг йилликлар)нинг йирик ихтироларидан бири — инсоният тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ўқ-ёй ва ўткир учли ирғитувчи найза қуролларидир. Одамлар бу даврда ўқ-ёй ва найза ясашни ўрганиб олгани туфайли тез ҳаракат қилувчи, чопкир ҳайвонлар ва қушларни ов қилиш, тутиб олиш имкониятига эга бўладилар. Кичик овчилар тўдаси томонидан итни қўлга ўргатиш ва куплаб ҳайвонларни ов қилиш орқали жамоа уруғдошларини боқа оладиган даражада маҳсулот топишга муваффақ бўладилар. Ўқ-ёй қуроли одамиинг ёлғиз ўзи ҳайвонларни овлаш, жамоадан ажралиб кун кечиришига имконият яратди. Ибтидоий одамлар ов жараёнида тутиб олган қўзичоқ, эчки, бузоқларни сўймасдан манзилгоҳ ёнида захира тариқасида ҳонакилаштириб боқишни, ёввойи ўсимликлар уруғини ерга экиб, ғалла етиштиришни ҳам ўрганиб бордилар.
Неолит (янги тош), яъни милоддан аввалги 6—4 минг йиллик даврида мехнат қуроллари янада такомиллашди. Тош болталар, тош тешалар, исканалар, сополдан ясалган уй-рўзғор идишлари пайдо булди. Хўжалик юритишнинг 3 хил тармоғи — чорвачилик, деҳқончилик ва ҳунармандчилик вужудга келади. Уруғ жамоалари қўра-қўра чорва молларига, дон-дун захираларига эга бўладилар. Одамлар табиатга қарамликдан қутулдилар. Уруғ жамоалари Ватанимизнинг кўпгина ҳудудларида озиқа излаб кўчиб юришдан ўтроқ ҳаётга ўтдилар. Натижада доимий яшайдиган уйлар, манзилгоҳлар, қишлоқлар вужудга келади.
Энеолит (мис-тош) даврида, яъни милоддан аввалги 4 мингинчи йилларда одамларнинг яна бир кашфиёти содир бўлди. Мисдан қурол ясашни ўргандилар. Бронза (милоддан аввалги 3 мингинчи йиллар) даврида эса мис ва қалайни эритиб, эритилган қоришма металлдан бронза қуролларини ясашни ўрганиб олишга муваффақ бўладилар. Металл асбоб-ускуналар, заргарлик буюмлари ясаладиган устахоналар, ҳунармандчилик вужудга келади.
Металлнинг кашф қилиниши билан ундан ясалган меҳнат қуролларининг пайдо бўлиши, одамларнинг моддий-маданий ҳаётига ижобий таъсир қилади. Чорвадор, деҳқон ва хунармандлар ўртасида маҳсулот айирбошлаш бошланади. Натижада бозорлар вужудга келиб, шахар ва қишлоқларнинг юзага келиш жараёни янада тезлашди.
Жиззах воҳасида, Сангзор дарёси бўйларида суғорма деҳкончилик ривожланади. Ҳунармандлар ясаган мис, бронза ва темирдан ясалган меҳнат қуролига эга бўлган одамлар томонидан ерга ишлов бериш яхшиланиб борди. Чорвачилик ва ҳунармандчиликнинг ривожланиши, экин майдонларининг кенгайиши туфайли қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш юзага келади. Бу ҳол чорвачиликнинг дехқончиликдан ажралиб чиқишига, ҳунармандчиликнинг ривожланишига, мехнат тақсимотининг юзага келишига сабаб булади.
Ўрта Осиё ҳудудида қадимги юксак маданий хаёт йулини босиб ўтган Сўғдиёна, Бақтрия, Хоразм, Қанғ ва Паркана каби давлатлар вужудга келади. Хитой солномаларида баён қилинишича, бу давлатлар қаторида Уструшона давлати ҳам юзага келади. Милодий III—IV аср бошларига келиб, Уструшона маданияти тараккий этиб, тарихда „400 қалъа мамлакати“ деб номланади. Уструшонада йирик кент ва қўрғонлар ўрнида илк ўрта аср шаҳарлари, мудофаа ва суғориш иншоотлари юзага кела бошлаган. Милоднинг VI асрига оид хитой ва араб манбаларида Уструшона давлатининг чегараси қуйидагича баён килинади: „Уструшона тубдан Самарканд, шимолдан Шош, жанубдан Кеш, Сўғдиёна, шарқдан эса Фарғона ўраб турган ҳудудлардан иборат бўлган“. Ал Истахрийнинг гувоҳлик беришича, „Уструшонанинг катта қисмини тоғлар эгаллаган, унда кемалар сузиб юриши мумкин булган дарёлар ҳам, кўллар ҳам йўқ. Уструшона давлати 18 та рустоққа бўлиниб идора қилинган. Текисликдаги рустоқларга Бунжикат, Сават, Зомин, Ҳовас, Шовкат, Фанкат, Харакана киради. Тоғли рустоқларга эса: Минк, Асбаникат, Бискар, Банкар, Вакир, Шагар, Масчог, Буттам ва Бурнакан кирган“. Бунжикат, академик В. В. Бартольд таъкидлаганидек, Самарканд билан Зомин ўртасида жойлашган ҳозирги Жиззах шаҳридир.
Ибн Ҳавқалнинг „Мамлакатлар йўллари ҳақида китоб“ номли асарида бу шаҳарлар қуйидаги номлар билан юритилган: Асбаникат, Куркат, Банкет, Сават, Сувсант, Зомин, Нушкент, Харакана ва пойтахт шаҳар Бунжикат (Жиззах) ҳисобланган. Қўшни давлатлар: Шошда 40 та, Фарғонада 39 та шаҳар бўлган бир пайтда Уструшонада 10 та шаҳар бўлган.
Жиззах шаҳри атрофида олиб борилган археологик қазилмалар суғориш иншоотларини қуриш кушонлар империяси таназзулидан кейин бошланиб, илк ўрта асрларда кенг тус олганлигини кўрсатмокда. 1978 йилда археология институтининг илмий ҳодимлари томонидан Жиззах воҳасидаги кўхна, ҳозирги пайтда ҳам харобалари сақданиб қолган Шарқий Калия қалъаси, шимолий Ўрда қалъаси, Пардакултепа, Қинғиртепа, Алмантепа (Ғаллаорол) ёдгорликлари очиб ўрганилди. Сангзор хавзасининг III—IX асрларга тааллуқли Расулбойкултепа, Пардакултепа ёдгорликлари илк ўрта асрларда текислик ерда қад ростлаган. Пардакултепа айлана шаклида бўлиб, хажми 0,6 га, баландлиги 7 метрни ташкил қилиб, қалъанинг марказий қисми мудофаа деворидан иборат. Иморатлар, асосан, пахса ва катта қолипдаги ғиштлардан қурилган. Марказий иморат 9 та хонадан иборат. Пардакултепани ўрганиш чоғида тарихий аҳамиятга эга бўлган топилмалар, кундалик эҳтиёж ва уй рўзғор буюмлари топилади. Бу топилмалар орасида коса, пиёла, чойнак, кўза, қозон каби идишлар, тошдан ишланган урчуқбоши, этик ошик мошиқлари, ёрғичоқ (қўл тегирмон) ва сопол тошлари бор. Бу топилмалар Пардакултепадаги тарихий иншоот IV асрда қурилиб, VI асргача мавжуд бўлгани исбот қилинди.
Комилбоботепа ҳам энг қадимги қалъалардан бири ҳисобланади. Қалъа очиб ўрганилганда аждодларимизни лойдан ишланган бурама шохли қўчқор ҳайкалчаси, ушбу ҳайкалчага тақлид қилиб ясалган буюмлар VII—IX асрларга оид эканлигидан далолат беради.
Кадимги Уструшонанинг шимоли-ғарбий қисмида Жиззах воҳасида 1980— 1985 йиллар мобайнида ўтказилган археологик қазув ишлари Ғаллаорол тумани ҳудудида бўлган Ҳаракана рустоқининг антик ва ўрта аср ёдгорликлари — Ойдинсойтепа, Қинқиртена, Алмантепа, Ланактепа, Нушкент ёдгорликлари, Ғаллаорол воҳасининг тоғ ва тоғ олди ҳудудлари, Сангзор дарёси ҳавзасидаги катта текисликда кадимдан аҳоли зич жойлашганидан, деҳқончиликка асосланган ўтроқ ҳаёт қарор топганидан гувоҳлик беради.
Юнон тарихчиси Геродотнинг 9 китобдан иборат „Тарих“ асарида, юнон тарихчилари Ксенофонт ва Ктецийларнинг милоддан аввалги V—IV асрлардаги асарларида ҳам юртимиз тарихи тилга олинади.
Милоднинг I аср охирларида яшаб ўтган юнон тарихчиси ва географи Страбоннинг „География” номли асарида, милоддан аввалги II аср охири — I аср бошларида яшаган Хитой тарихчиси Цима Цзяннинг „Тарихий йилномалар“ номли асарида, милоднинг I асрида ўтган Квинт Курций Руфнинг „Буюк Искандар тарихи“, Арриан, Страбон асарларида юртимизнинг қадимги тарихи, аҳолиси, маданияти, тарихий воқеалар ҳақида маълумотлар келтирилади. Бу асарларда милоддан аввалги III асрларда Уструшонадаги ўтрок ҳаёт, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик фаолият кўрсатгани ҳақида ҳам қимматли маълумотлар келтирилади.
Уструшонанинг Жиззах воҳаси тарихини ўрганишда араб географ сайёҳлари Абулқосим ибн Ҳавкалнинг „Китоб масолик ал-мамолик“ (“Мамлакатлар йуллари ҳақида китоб“), Маздисийнинг „Шарқ маданиятининг нодир ёдгорликлари“ номли асарларида Жиззах шаҳрининг тасвирларини тўлиқ таърифламасалар-да, унинг аҳолиси, ижтимоий-иқтисодий шароити, табиати ҳақида умумий тарздаги битиклар ёзиб қолдиришган. Муаллифлар Уструшона давлатининг Факнон (Дизак) рустоқи Зоминдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб, аҳолиси деҳқончилик, чорвачилик, савдо-сотиқ билан шуғулланганлигини ҳикоя қилишади.
Таникли тарихшунос олима О. И. Смирнова Уструшонада милоддан аввалги IV асрлардаёқ шаҳар ривожлангани, сунъий суғориш тизимларига асосланган деҳқончилик тараққий қилгани ҳақида маълумотлар ёзиб қолдирган.
Уструшона замини халқларнинг хўжалик юритиши қадим замонлардаёк деҳқончиликка асосланганини кўрсатмоқда. У ўз навбатида жамиятдаги икки хил: ўтрок деҳқонлар ва кўчманчи чорвадорлар турмуш тарзининг пайдо бўлишига асос солади. Кўчманчи чорвачиликнинг ўтрок деҳқончиликдан алоҳида соҳа сифатида ажралиб чиқиши бундан тўрт ярим минг йил аввал — бронза даврида содир бўлади. Бу тарихий жараёнлардан Жиззах шаҳрида яшаган халқлар ҳам истисно бўлмаганлигидан дарак беради. Ўрта асрларда ҳам Мовароуннаҳрнинг Сўғд, Фарғона, Шош вилоятлари қаторида Уструшонада ҳам кўп тармоқли қишлоқ хўжалиги тараққий этганлигини археологик қазилма манбалари ҳам тасдиқламокда.
Жиззах воҳасида, хусусан, Сангзорнинг қуйи окими Жиззах шаҳри ва унинг атрофида ўтроқ деҳкончилик хўжалиги, шаҳарсозлик маданиятининг кўп йиллик тарихга эга эканлигини кўрсатмокда. Ал Истаҳрий Уструшона, Шош, Фарғона вилоятлари ҳакида ёзар экан „…Энг тоза, энг юмшоқ, хуш таъмли сув уларда “ деб ёзади.
Ибн Хавқал бу ўлкада меваларнинг жуда кўп етиштирилиши, ҳатто мевалар билан „уй ҳайвонлари бокилиши хақида ҳайратомуз маълумотлар келтиради. Ўз навбатида Жиззax ва Зоминнинг энг „мўл оқар суви, ғаллазорлари, анвойи боғлари, сон-саноқсиз чорва моллари“ ҳақида маълумотлар беради. „Худуд ал-Оламнинг“ номаълум муаллифи эса Жиззахни „оқар сув бўйидаги шаҳар“ деб таърифлайди.
Соҳибкирози Амир Темур ва темурийлар даврида шимолий Уструшонада, Жиззах воҳасида ҳам деҳқончилик хўжалигига алоҳида эътибор берилади. Қадимги шаҳар ариқ ва ёрдамчи ариқлар тикланиб, шу аснода деҳқончилик ўз фаолиятини тиклаб олади.
Кўчманчи чорвадор қабилаларининг ўтрок деҳқончилик вохаларига босқинчилик, талончилик ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида Ўрта Осиё шаҳар-қишлоклари мудофаа деворлари — „Канпир девор“ билан ўраб олинган. М. Наршахийнинг „Бухоро тарихи“, тарихчи Абу Тоҳирхожа Самаркандийнинг „Самария” китобларида Бухоро воҳалари каби Жиззах воҳасида ҳам мудофаа деворлари мавжуд бўлганлиги ёзиб қолдирилган. 1956 йилнинг кузида Жиззах туманидаги Калия маҳалласида истиқомат қилган Соҳиб ота Пирназаров Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Я.Ғуломовга Жиззах шаҳри атрофида ҳам „Канпир девор” қолдиғи сақланиб қолганини сўзлаб беради.
Академик Я. Ғуломов раҳбарлигида тузилган А. Раҳимжонов, X. Муҳаммедовлардан иборат археологлар гуруҳи бу борада изланишлар олиб бориб, Жиззах воҳасини кўчманчи чорвадор қабилалардан ҳимоя қилиш учун Жиззах шаҳри ва унинг атрофидаги обод деҳқончилик ерлари „Канпир девор“ билан ўраб олинганини аниқдайдилар.
Археологларнинг изланишлари натижасида Равот қишлоғи ҳудудидан Қўрғонтепага қадар 20 километр масофада „Канпир девор“ харобалари сақланиб қолганлиги маълум бўлди. 1959 йилнинг баҳор ойларида X. Мухаммедов бошчилигидаги археологлар яна Жиззахда „Канпир девор” харобаларини ўрганишади. Ўзаро урушлар натижасида вайрон бўлган „Канпир девор” харобаларидан маълум бўлдики, мазкур девор Зомин ва Ўратепа атрофидаги обод деҳқончилик воҳаларини ўраб олгани, ҳозирги Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри га қарашли Тошкент қўрғони орқали Уяс ва бошқа қишлоқларига қадар давом этганлиги аниқланди.
Зарафшон воҳасини ўз ичига олган “Канпир девор“ ҳаробалари ҳозирги Ғаллаорол ҳудудидаги темир йўл бекати тарафидан ўтиб, Сангзор дарёси бўйидаги Кушумбаз (Оқтепа)га келиб уланиб кетганлиги аниқланди. „Канпир девор” нинг мудофаа қўрғони баландлиги тахминан; 10 метр, қалинлиги 3-4 метрга тўғри келган. Мудофаа деворлари жуда катта ҳудудни қамраб олган бўлиб девор устида аскарлар кеча-кундуз навбатчилик қилиб босқинчиларни кузатиб туришган. Қўрғонларнинг ичида қудуқ ва лаҳм йўллари ҳам бўлган. Девор то Жиззахнинг жануб томонидаги ҳозирги Куёвбоши қишлоғига қадар давом этган. Куёвбоши қишлоғига яқин масофада иккинчи яма бир девор харобаси ҳам сақланиб қолганлиги маълум бўлди. Бу девор ҳам „Канпир девор“нинг давоми бўлиб, биринчи деворга параллел ҳолда ўша йўналишда давом этганлиги ва тоққа тақалганлиги ашёвий далиллар асосида исбот килинди.
Археологларнинг ва маҳаллий аҳоли орасида тўпланган маълумотларга кўра, Куёвбоши қишлоғи орқали ўтган „Канпир девор“ шимоли-шарқий йуналшиида давом этиб, Жиззах шаҳрининг шимол ва ғарб томонларида ўрнашган қишлоқларни шу тарафдан ўраб олгани, Жиззах шаҳри атрофида ей ҳосил қилиб, шаҳарнинг шарқ томонига ўтиб, Сийпончиқтепага келиб улангани аниқланади. Мазкур девор харобаларини текшириш пайтида шаҳар атрофидаги Кушқанд қишлоғи ҳудудидаги жамоа хўжалигининг бригада бошлиғи Қўлдош Мирзаев трактор ёрдамида чуқур қазиётганида девор тагидан топилган одам устихонидан топилган юмалоқ ҳолдаги бронза туморни археолог Х.Муҳаммедовга топширади. Бу бронза тумор кишиларнинг бўйнига, кўкрагига тақиб юриладиган тумор бўлиб, Хитойда тайёрлангани маълум бўлди.
Мазкур бронза туморни илмий жиҳатдан ўрганган Тошкент давлат университетининг (хозирги Ўзбекистон Миллий университети) Хитой тили ўитувчиси М. И. Малоҳатова ва университетнинг кутубхона ходими О. А. Вагинларнинг илмий адабиётлар асосида олиб борган изланишлари натижасида туморнинг тескари томонида Хитой тилида ёзилган иероглиф ёзуви „Бойлик ва ҳурмат узоқ йиллар Сизга ёр булсин!“ деган яхши тилак маъносини билдирса, ўнг томонидаги қабартма усулида юксак санъат билан ишланган ўн иккита даврий сана эса Хитойда ўн икки ҳайвон номи билан аталган йил ва суткадаги соатларни билдириши маълум бўлди.
Жиззах шахри хавфсизлигини таъминлаш учун шаҳар атрофи девор билан ўраб олиниб, кириш-чиқиш учун Самарканд, Тошкент, Ўратепа ва Бухоро дарвозалари бўлган. Дарвозалар кеча-кундуз аскарлар томонидан қўриқланиб, ҳимоя қилинган. Бу дарвозаларнинг биринчиси орқали Самарқандга, иккинчиси орқали Тошкентга, учинчиси орқали Бухорога бориладиган йулга чиқилган. Шаҳарнинг „Кунчилик“ , „Жиззахлик“ , “Заргарлик“, „ Оққурғонлик“ маҳаллалари аҳолиси савдо-сотиқ ҳунармандчилик, кулолчилик, совунгарлик билан шуғулланишган.
Узок, йиллардан буён Жиззах археологияси ва тарихи билан шуғулланиб келаётган А. Бердимуродов, М. Пардаев ва А. Пардаевларнинг маълумотларига қараганда, қадим ва ўрта асрларда Жиззах шаҳрининг ўрни воҳанинг шарқий қисмида жойлашган, халқ орасида ҳозиргача „Эски Жиззах“ номи билан аталиб келинаётгап Қалия калъаси ўрнида бўлганлиги исбот қилинди. Қалия қалъасинг шахристон и ва аркида олиб борилган археологик қазилмалар давомида XVI—XVII асрларга оид тепапинг тарихи, ижтимоий ҳаётига оид қимматли ашёвий далиллар топилган Жиззах воҳанининг энг қадимги ва улкан ёдгорлиги ҳисобланган Қалия қалъаси ўрта аср Уструшонасининг бош шахри деб талқин қилинган. Қалия калъанинг умумий майдони 30 гектар, шахристони ва аркининг ер майдони қарийб 5 гектар атрофида бўлганлиги ҳисобга олинса, бу шаҳар майдони ўрта асрлардаёк, муҳим ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлганлигини исботлайди. Қалия қалъанинг шарки атрофидаги қуш карвонсарой ва иншоотлар 600—800 метр масофада жойлашган бўлиб, ўзига хос мудофаа „занжири“ни ҳосил қилган.
Қалия қалъада 1985—1991 йилларда ўтказилган страграфик қирқимлар натижасида шаҳристон харобаларидаи топилган тарихий топилмалар милоддан аввалги II—I асрларга тааллуқли эканлигини кўрсатади. Умуман, Қалия қалъада ҳаёт баъзи тўхталишларини ҳисобга олмаганда, XVI аср охирига қадар давом килган.
Археологик қазилмалар Қалия қалъаси қурилишида асосан хом ғишт, пахса, жуда кам ҳолларда ёғоч ва тош материаллари ишлатилганини кўрсатди.Қалъанинг атрофи баланд деворлар билан ўраб олинган. VII—IX асрларда — араблар босқини пайтида юзага келган ёнғинлар пайтида қалъага катта зарар етказилган. Ўша пайтда Қалия қалъаси бутунлай вайронага айлантирилганини археологик қазилма пайтидаги топилмалар ҳам тасдиклайди.
Қадимги Қалия калъасининг ахолиси масаласига келсак, „Қалиямулканлик“, „ Чулмулканлик“ маҳаллалари аҳолиси аслида Тошкент шаҳридаги „Арпапоя“ кўчасида истиқомат қилишган бўлиб, сўнгра Сирдарёнинг Мулкент қишлоғига (ҳозирги Ниёзбоши) кўчирилади. Шайбонийхон Самаркандни Бобур Мирзодан (1501) тортиб олганидан сўнг, Тошкентда унга қарши кўтарилган қўзғолонни бостириш учун Сирдарёдан ўтиб, Шохрухияни ва Мулкентни вайрон қилади, омон қолган аҳоли бошқа жойларга кўчиб кетишга мажбур қилинади. Жиззахни босқинчи кучлардан ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш мақсадида Мулкент қишлоғида истиқомат қилган аҳолининг бир қисми Жиззахга кўчирма қилинади. Ана шу кўчиб келган аҳоли авлодлари бугунги кунда ҳам „Қалиямулканлик“, „Чулмулканлик“ маҳаллаларида истиқомат қилишмокда. Бу маҳаллалар аҳли ҳанузгача Тошкент ва Янгийул шаҳри аҳолиси билан борди-келди қилишмокда. Жиззахнинг Ўрда номли қалъаси ҳам воҳанинг энг улкан ва кадимий ёдгорлиги бўлиб, Қалиятепадан 6 километр узоқдикдаги шимоли-ғарбда, Сангзор дарёсининг ўнг қирғоғида, шаҳарнинг „Эски шаҳар“ деб аталган мавзесидан ўрин олган. Жиззах ўрдаси VII—IX асрларда муҳим ҳарбий истеҳком бўлиб хизмат қилган. Қальанинг жойлашган ҳудудида ўзининг текислиги ва кенглиги, ерининг унумдорлиги ва Сангзор дарёсига нисбатан нишаб томонда жойлашганлиги, Жиззах ўрдаси Нурота— Фориш—Ўтрор карвон йўлидаги бекатлардан бири бўлганлиги билан диққатни ўзигa тортади.
Академик Я. Ғуломов ўзининг „Жиззах тарихига оид“ ва „Қадимги Жиззах“ мақолаларида Жиззах шаҳри деярли 2000 йилдан кўпрок тарихга эга эканлигини ва ўрда қалъаси эса муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлганлигини баён қилади. Ўрда қалъаси атрофи 9— 10 метр девор билан ўраб олинган.
Ўрда ичқариси арк ва шаҳристон, улар атрофидаги маҳаллалардап ташкил топган қалъа қўрғон булган. Ташки душмандан ҳимояланиш учун Ўрда қалъаси девори ташқарисида зовур ковланиб, сув билан тўлдирилган. Ўрда қалъаси 1866 йилда вайрон қилинган ва ёкбайта тикланмаган.
Ўрда қалъаси ўрнида (ҳозирги Жиззах ип-йигирув фабрикаси ҳовлисида) ўтказилган режали қазувлар натижасида XVIII — Х1Х асрларга оид ерости йулаги (махфий лахм) қолдиқлари топилган. Археолог М. Пардаевнинг ёзишича, бу махфий йулак Ўрда қалъаси аркидан бошланиб, шимоли-шарқий томон йўналган бўлиб, пишган ғиштлардан (ўлчами 32x32x60 см, 30x30x6 см, 28х28х5 см, 26x26x5см) ишланган, унинг эни 1,8 метр, баландлиги 2,2 метр, устки қисми арксимон шаклда ёпилгани маълум бўлди. Ерости йулагининг икки ён деворидан 6 —8 метрли масофада юқорида қайд этилган ўлчамли ғиштлардан махсус токчалар ишланган ва уларга ёритшш учун машъаллар ўрнатилган. Ушбу ерости йулаги ҳарбий ҳаракатлар даврида Ўрда қалъаси ҳокими ва унинг яқинлари мухофазаси учун хизмат қилган. Махфий ерости йулагининг ўлчами далолат бсрадики, ундан фақат одамларгина эмас, отлиқ суворийлар ҳам отини етаклаган ҳолда қалъадан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлган.
1865 йилгача Россия империяси ҳарбий хуфиячилари томонидан ҳарбий мақсадлар учун тузилган Ўрда топографик харитасининг топилиши (М. Йулдошев, И. Музаффаров) қалъа хақида қимматли маълумотларни қўлга киритиш имконини берди. Ўрда ҳарбий хуфиячи топографлар томонидан изчил ўрганилиб харитага туширилган. Маълумотларга қараганда, қалъани ўраб олган деворнинг баландлиги 9—10 метр, эни 4—5 метрни ташкил қилиб, Ўрдани қўрикловчи мудофаа деворининг узунлиги 4 км эканлиги аниқланди. Мудофаа деворлари устида от қўшилган Қўқон аравада юриш мумкин бўлган. Мазкур харита Ўрда деворлари атрофидан хандақлар қазилиб, улар душмандан ҳимояланишни кучайтириш мақсадида сув билан тўлдириб қўйилганлигини аниқ исботлади.
Ҳудди татарники сингари Ўрда қалъасининг тўртта дарвозаси мавжуд бўлиб, улар Нуржонлик, Оққўрғонлик, Жиззахлик, чўл томондагиси эса Чўлки (чўл томонидан кирадиган дарвоза) деб номланган. Қалъа ичига Нуржонлик ариғи орқали сув киритилган, қалъага кириладиган кўприклар тун пайтида кўтариб қўйилган. Қалъа дарвозалари тунукун аскарлар томонидан қўрикланган. Ўрда қалъасининг умумий майдони қарийб 100 гектар, арк майдони эса 6 гектарга тўгри келган.
1866 йили 13— 11 октябрь кунларида бўлиб ўтган Россия империяси босқин даврида Ўрда ва ўрта аср маҳаллалари ҳисоблаиган Кулоллик, Хўжалар, Заргарлик, Жиззахлик, Ўратепалик, Қаландархона ва бошқа маҳаллалар харобага айлантирилади.
1960—1973 йилларда археологик ёдгорликларни ўрганиш ва ҳисобга олиш бўйича изланишлар олиб борган М .Исоков, Н.Немцеваларнинг маълумотига қараганда, Жиззахдаги Ўрда ўрта асрларга оид йирик тарихий ёдгорликлардан бири бўлган. 1974—1975 йилларда Ўрдада иккинчи жаҳон урушинипг 30 йиллигига бағишланган „Хотира“ ёдгорлик мажмуаси қурилиши муносабати билан Ўрда қалъаси харобалари қолдиқларига жиддий зарар егказилиб, мудофаа деворлари, ҳандаклар ўрни, ғишт терилган ҳовуз, масжид ва кўчалар, шаҳар истеҳкомидаги бошқа жойлар текислаб юборилади.
Жиззах шаҳрининг обод бўлишида ва унинг кенгайишида милоддан аввалги II асрда ўз фаолиятини бошлаган, Шарк ва Ғарб мамлакатларини ўзаро боғлаган қитьалараро карвон йўли — Буюк ипак йўли муҳим роль ўйнайди. „Буюк ипак йўли даставвал Хитойни Ўрта Осиё мамлакатлари орқали Эрон ва араб мамлакатлари билан боғлаган бўлса, ўрта асрлардан бошлаб Европа мамлакатлари билан боғлаб, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда алоҳида ўрин эгаллайди. Буюк ипак йули 1500—1600 йиллик тарихий фаолияти мобайнида икки азим дарё — Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган халқлар ҳаётида ҳам муҳим роль ўйнайди.
XIV—XV асрларда Амир Темур ва темурийлар томонидан Буюк ипак йўлида савдо карвонларининг беҳатар қатнови йўлга қўйилди. Амир Темурнинг карвон йилларида савдо-сотиқнинг ривожланишига, карвонларнинг хавфсизлигини таъминлашдаги жуда катта хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Соҳибкироннинг бевосига фармонларига мувофиқ карвонсаройлар, бозорлар ташкил этилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Карвонларни мухофазалаш мақсадида соқчилик постлари ташкил қилиниб, уларнииг беҳато қатнови йулга қўйилади. Хатто бирон-бир вилоятда карвонлар талон-тарож қилинса, келтирилган зарарни вилоят ҳокимларининг шахсий жамғармасидан ундирилиши белгилаб қўйилади.
Буюк ипак йўлининг Ўрта Осиё йўналиши тармоғи Жиззах шаҳри бекатидан ўтган. Буюк ипак йўлида жойлашгани боис Жиззах шаҳрида савдо сотиқ, хунармандчилик янада ривожланади. X асрларда Буюк ипак йўли орқали саёҳат қилган араб географлари Ибн Хавқал, Ал-Истахрий, Ал-Муқаддасийларнинг таъкидлашича, IX—X асрларда Жиззах орқали ўтадиган Бағдод—Табриз—Кошон—Марв—Чоржуй—Бухоро—Самарканд—Харакана (Ғаллаорол)—Дизак (Жиззах) бўйлаб ўтган карвон йўли араб мамлакатларини Мовароуннахр ва Хитой билан боғлаган. Қадимги замонлардаёк, Буюк ипак йўли вилоят ҳудудидаги маҳаллий бозорларни бир-бири билан боғлашга хизмат килган, бир неча тармоқлари ўтган энг серқатнов йул — Булунғур яқинидаги Баркент шаҳарчасидан Катвин чўли орқали Хушуфаги қўрғонига (ҳозирги Равот қишлоғи ) ўтган. Бу йўл Хушуфаги қўрғонидан уч тармоққа бўлиниб, бири Қорақишлоқ (ҳозирги Бахмал тумани маркази) ёнидан, Молгузарнинг ғарби орқали Кўрпасой— Равот — Пишоғор— Зомин йуналишларида ҳаракат қилинган бўлса, иккинчиси Заргар—Хуросон—Жиззах— Еттиқудуқ орқали Тошкентга йўналган. Еттиқудуқ йўлидан карвонлар, асосан, баҳор ва куз ойларида қатнаган. Хушуфаги билан Зомин ўртасидаги энг қиска учинчи йул Хушуфаги—Садр Ваққос авлиё—Туябуйин—Оғажон—Ардохшон— Paвот—Пишоғop—Зомин бўйлаб юрилган. Яна бир савдо йўли вилоятнинг шимол қисмида Баркет —Али —Аҳмад работи— Катвин— Фориш— Новойли— Ўтрор бўйлаб амалга оширилган. Баркент — Ўсмат—Новқа—Нушкент— Берка карвон йўлларидан енгил юкли савдо карвонларига юриш қулай бўлган. Самарканд—Жиззах— Чиноз— Тошкент, Жиззах— Равот—Зомин— Ўратепа— Фарғона каби карвон йўллари Жиззах шаҳрининг „Илонўтти” дараси орқали ўтиши бу воҳада савдо-сотиқнинг ривожланишига олиб келди. Тарихий манбаларга қараганда, Харакана (Ғаллаорол) мавзесидан ўша даврда ҳам карвон йўлининг иккита шохобчаси мавжуд бўлиб, биринчиси „Илонўтти” дараси орқали Жиззахга келган бўлса, иккинчи йўналиши ҳозирги Садр Ваққос авлиё кишлоғи орқали Молгузардаи ошиб, Зомин томон юрадиган карвонларнинг ҳаракатига хизмат қилган.
Сангзор воҳаси ва шаҳар атрофида киши диққатини ўзига тортадиган тарихий ёдгорликлар жуда кўп. Қадимги Уструшонадаги диққатга сазовор археологик кашфиётлардан бири Ғаллаорол туманидаги Молтоб қишлоғи атрофидаги ҳудудда ўрин олган Шаҳидтепа ёдгорликлари комплекси ҳисобланади. Археологик қазилмалар, илмий-тадқиқотлар натижасида Шаҳидтепа ёдгорлик мажмуи асосий қўрғондан ташқари, диаметри 11-12 метр, баландлиги 1 метргача бўлган 120 та мозор-қўрғонлардан ташкил топганлиги аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Маданияг ишлари вазирлигининг Санъатшунослик институти олимлари Л.И.Ремпель ва Э.В. Ртвеладзе раҳбарлигидаги махсус илмий гурух Шаҳидтепада ва яна иккита тепаликда қазув ишларини олиб бориб, ер сатхидан 5 метр чуқурликдаги мозорқўрғондан чалқанча ётган одам суяклари, унинг ёнидан эса шамшир топишган. Тарихчи-археолог Э.В.Ртвеладзенинг фикрига қараганда, бу топилма милодий I асрга оидлиги баён қилинган. Санъатшунос профессор М.Булатовнинг фикрига қараганда, Шоҳқўрғон, Шахидтепа ўтроқ сўғдийлар ва саклар бирга сиғинадиган ва илмий нужум сирларини ўрганадиган, кўчманчи қабилалар ўртасида зардуштийлик динини тарқатиш учун саждагох — расадхона, мафкуравий маскан ҳисобланган. Шахидтепа комплексида ташкил топган 365 тепа эса йил ҳисоби, фасллар алмашинувини белгилашда тақвим календарь вазифасини ўтаганлиги маълум булди.
Академик Я. Ғуломов, тарих фанлари номзоди С. Анорбоевнинг асарларида баён қилинишича, Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида, Самарқанд шаҳридан 45 км чамаси узоқдикда қурилган Равотхўжа турони жуда қадим замонларда қурилган шох иншоотлари ҳисобланади. Равотхўжа туғонининг чап кирғоғидан бошланадиган, Туятортар деб ном олган канал қазилади. Туятортар канали орқали Булунғур, Ғаллаорол, Жиззах воҳаси ерларига обиҳаёт келтирилган.
97 км узунликдаги Туятортар канали Зарафшон дарёси суви билан Жиззах воҳаси далаларини суғоришга хизмат қилган. Каналнинг қайси даврда барпо этилганлиги тўғрисида турли хил фикрлар мавжуд. Абдуллахон II даврида қайта қурилган. Я. Ғуломов раҳбарлигидаги Моҳандарё экспедицияси археологи С. Анорбоев томонидан олиб борилган археологик қидирув ишлари Туятортар каналининг ёши 2000 йиллик тарихга эга эканлигидан далолаг беради.
С. Анорбоевнинг ёзишича, каналнинг бош қисмида Фармонтепа деган қалъа бўлган. Бу қалъа Туятортар канали қурилганидан кейин барпо этилган. Бир вақтлар канал суви туфайли қалъа ва унинг атрофида ҳаёт гуллаб-яшнаган бўлса, VI—VIII асрларга келиб, ўзаро феодал урушлар натижасида канал вайрон қилиниб, дехқончилик издан чиққан. Археологик қазилмаларда канал йуналишидаги Дўсмат деб аталган воҳада Тоғaйcyфи деб аталган мозордан ва бошқа тепалардан илк қушонлар даврига оид материаллар: сопол буюмлар, тош, ёрғичоқ (қўл тегирмон) ва бошқа уй-pyзғop буюмлари топилади. Бу ашёлар Туятортар канали Дўсмат воҳасигача бўлган ерларни сув билан таъминлаганидан дарак беради. Канал IX—X асрларда қайтадан тикланган бўлса-да, кейин яна вайронага айланади. Ниҳоят, Амир Темур ва темурийлар даврида канал қайта тикланиб, Дўсмат воҳаси атрофлари ва унинг қуйи қисмлари обод қилинади. Мирзо Улуғбек вафотидан сўнг тахт учун курашлар бошланиб, кўпгина суғориш иншоотлари қатори Туятортар канали ҳам вайронага айланиб, суғориш издан чиқади.
XVI асрнинг II ярмида Бухоро хони Абдуллахон II катта куч тўплаб жуда катга стратегик аҳамиятга эга бўлган Жиззах воҳаси суғоришини қайта тиклашда Туятортар каналининг ўрта ва қуйи қисмини янгидан қазитиб Зарафшон сувини Туятортар канали орқали Жиззах воҳасига келтиришга бошқош бўлади.
Туятортар каналини қазишда ибтидоий ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқариш кучларига эга бўлган бой ва амалдорлар ўзларининг қўл остидаги кишиларни шафқатсиз ишлатганлар. Канал қазиш ишлари ниҳоятда оғир меҳнат ва зулм остида олиб борилганлиги ҳақица ривоятлар, ҳикоятлар бизгача етиб келган.
Бухоро хони Абдуллахон II вафотидан сўнг канал яна вайрон бўлиб, 30 йил давомида тикланмай қолиб кетади. Ўрта Осиё Россия империяси томонидан босиб олингаидан кейин, XII асрнинг II ярмида пахта етиштиришни амалга ошириш максадида канални қайтадан тиклашга киришилади. Собик, Иттифоқ даврида канал қайтадан қазилади.
Туятортар канали сувидан Жиззах воҳасининг 40 дан ортик ариқлари сув олган. Бу арикларнинг энг қадимгилари — Тоқчилик, Томчи, Қорасой, Тайтоқсой, Шариллоқ, Қораянтоқ Олмачи, Сулоқли, Қалия, Қангли, Равотлик, Найман, Хайробод, Саройлик, Гандумтош ариқлари орқали Жиззах шаҳри ва унинг атрофидаги ерларга обиҳаёт келтирилиб, деҳкончилик ишлари амалга оширилган.
Шаҳар аҳолиси ичимлик сувни, асосан, ҳовузлардан олишган. Шахар Сангзор дарёси суви билан таъминланиб, Ҳайробод, Бсшқувур сув айиргичи оркали 12 та даҳа номи билан аталувчи ариқлар орқали тақсимланган. Шаҳарнинг Кўтарма, Раваллиқ, Тоқчилик, Қалия, Қангли, Ҳайробод, Эрони шоҳ ариқларига сув Сангзорнинг Ҳайробод сув айиргичидан олиниб, Жиззахнинг жанубий-шарқий қисмидаги ерлар суғорилган. Жиззахлик, Мулканлик, Найман, Саройлик, Тошкентлик арикларига эса Бешқувур сув айиргичидан сув олиниб, шаҳарнинг марказий, шимоли-ғарбий ҳудудларига оққан.
Тошкент шахрида Наврўз Ахмадхоннинг ўғиллари ака-ука Дарвешхон, Бобосултонлар авлоди яшаган бўлиб, Бухоро хони Абдуллахон II ҳокимиятини эгаллаш учун доим ҳаракат килган. Абдуллахонга қарши курашда қозоқлар ва мўғул хукмдорлари уруғлари ёрдамига суянишган. Дарвешхон Тошкент, Андижон, Хўжанд, Туркистонда 100 мингдан ортиқ кишилик қўшин тўплаб, Абдуллахонга қарши курашда биродари Бобосултонга ёрдамлашиш учун Самарканд томон келаётган эди. Абдуллахон юз минг суворийси бўлган душманга карши Илонўтти дарасида Наврўз Аҳмадхон авлодлари бир-бирлари билан қўшилмай туриб, Дарвешхон қўшинига қарши жангга киришади ва ғалаба қозонади. Бобосултон ҳад-ҳисобсиз лашкар билан ўз биродари Дарвешхонга ёрдам учун етиб келади. Бирок у ҳам жангда енгилиб, орқага чекинади. Абдуллахон Самарқандни эгаллайди. У жангда Дарвешхон ва Бобосултонни енгиб, Тошкентнинг эътиборли амирларидан Қодирберди Қушчи, Тангирисбий Дурмон ва бошқаларни асир олиб, интиқом тиғидан ўтказади. Шу ғалаба муносабати билан Абдуллахон Илонўтти дарасидаги қоятошга қуйидагиларни ўйиб ёздиради: „964 ҳижрий (1557) йилнинг жавзо (апрель) ойида хонларнинг улуғ , Оллоҳнинг ердаги сояси, Искандархон ўғли Абдуллахоннинг ҳалифалик кучлари, 30 минг жанговар тўдаси билан Дарвешхон ва Бобосултонлар тўдаси ўртасида жанг бўлиб ўтди. Мазкур тудада ҳаммаси бўлиб султонлар авлодидан 50 мингга яқин киши ҳамда Туркистон, Тошкент, Фарғона ва Дашти қипчоқдан келган 40 мингга яқин хизматкор киши бор эди. Бу жангда бахт юлдузи ҳамрох бўлган тўда ғaлaбa қозонди. Бутун султонларни енгиб, уларнинг қўшинларига шунчалик қаттиқ зарба бердиким, жангда ўлдирилган ва асир олинганларнинг қони Сангзор дарёси сувида оқди“. Бухоро хони Абдуллахоннинг Бобосултонга карши 1557 йил май ойидаги Аччи қўрғонида ва Учтепада олиб борган жанглари ҳам унинг ғалабаси билан тугайди.
Илонўтти дарасида Амир Темурнинг набираси Мирзо Улугбек (1409—1449) томонидан қоятош га ёзиб қолдирилган яна бир битик ҳам Жиззах тарихининг қонли сахифалари ҳакида ҳикоя қилади. Мирзо Улуғбек Шермухаммадхонга қарши бўлган жангда ғaлаба қозонгач, қоятошга қуйидагиларни ўйиб ёздирган: „Аллоҳ таолонинг ёрдами билан хонлар ва халқларни бўйсундирган Улугбек Kypaгоний (Худо унинг умрини зиёда қилсин!) жетлар ва муруллар юртига юриш қилди ва у ердан ҳижрий 828 йилда эсон-омон қайтиб келди.
Илонўтти дарасидаги қоятошга битилган ёзувларни ўрганиш мақсадида 1867 йили 7 сентябрда Санкт-Петербург шаҳридан ҳарбий, тарихчи-олим Александр Кашеев кузатувида ареонтолог ва археолог П. И. JIcpx Жиззах шаҳрига келади. Бу ёш тарихчи олим қатор тилларни биларди. У 1858—1859 йилларда бир неча бор Ўрта Осиё тарихини ўрганишга қизиқиб, полковник Игнатьев бошчилигида элчилик миссияси билан Хива ва Бухоро хонлигига ташриф буюрган ва ўшанда бир қанча қимматбахо қўлёзма ва тангаларни Россияга жўнатган эди. Манбаларда баён килинишича, булар орасида жуда кўп шарқ қўлёзмалари, қимматбахо нодир ашёлар ҳам булган. У 1871 йили Россия подшосининг топшириғига мувофиқ юзга яқин адабий қўлёзма ва ёдгорликларни Туркистон генерал-губернатори Фон Кауфман ёрдамида шаркшунос А.А.Кун тўплаган қимматбаҳо осориатиқаларни Санкт-Петербургдаги кутубхонага олиб бориб топшириб, подшо ташаккурини олишга муваффақ бўлган эди.
Илонўтти дарасидаги кузатув ишлари шарқшунос П. И. Лерхни ниҳоятда қизикгиради. У махсус нарвон ёрдамида қояга чиқиб олиб, иккала ёзувни ҳам тасвирга туширади ва Санкт-Петербургга олиб қайтади.
Ҳар иккала ёзув арабчадан русчага ўгирилиб, унинг имзоси билан „Археологические поездки в Туркестанский край“ деган илмий мақоласида эълон килинади. Мақолада Илонўтти дарасидаги қоятошга XIX асрнинг 70-йилларида битилган, „Жиззахга 1895 йили темирйул келади“ деган ёзувларни ҳам баён қилган.
Мазкур коятош битиклари хакида шаркшунос рус олимлари академик В.В. Бартольд, М.Я. Масальский, В.Е. Массон ва бошқа тарихчи олимлар хам ўзларининг илмий ишларида бир неча бор фикрларини баён қилишган.
Соҳибкирон Амир Темурнинг Дашти Қипчок, Мўғулистон ва Хитойга юришлари, айнан Жиззах орқали бўлиб, у шаҳарда бир неча кун тунаб хордиқ олиб ўтганлиги ҳам маълум.
Соҳибкирон Жиззах ҳарбий қалъаларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор тадбирларни ҳам амалга оширгани аниқ Жиззах халқи орасида Амир Темурнинг Нурота, Молгузар тизма тоғлари этакларида ўз аскарлари машқларини ўтказганлиги тўғрисида халқ орасида ҳалигача кўплаб афсона ва ривоятлар сақланиб қолган.