Болаларни қизиқтириш 15та ажойиб йўллари
1. Дадангиз футболкаси ва ёстиқлар ёрдамида болангизга сумо жангини уюштиринг.
2. Ёғочлардан чиройли билан узук ясанг.
Керакли нарсалар:
- Узун стакан
- Кружка
- Музқаймоқнинг ёғоч чўпи
- Бигиз
- Бирор бир арқонча
- Ранг-баранг ёпишқоқ лента ёки рангли қоғозлар.
Чўпларни сув солинган стакан идишига ивитиб қўйинг. Бир кунлардан кейин ивитилган чўпларни эҳтиёткорлик билар шакл беринг. Секин астойдил уларни қайиринг бўлмаса улар синиб қолиши мумкин. Билагингизга мос қилиб қайиринг ва кружкага солиб қўйинг. Ёғоч чўплар қуриганидан сўнг, уларга рангли лента ёки рангли қоғозлар билан безанг. Чўларнинг иккала четида тешикчалар қилиб улардан арқончаларни ўтказинг.
3. Камалак билан безалган нон
Бўёқларни тайёрлаб қўйинг, қуюлтирилган сутга истемол қилиш мумкин бўлган бўёқларни қўшинг, ва нонни болангиз билан биргаликда бўянг.
4. Оёқ кийим идишларда қўғирчоқлар учун уйча
Уйчанинг ҳажмини ўзингиз хоҳлаганингизча ўйлаб топишингиз мумкин, ички томон деворларини аски гулқоғоз ёки рангли қоғоз ёпиштиришингиз мумкин.
5. Пластик стаканчалардан бинолар қуриш мумкин
6. Ажойиб самолёт
Керакли нарсалар:
- Йўғон қоғоз
- Чўп
- Ёпишқоқ лента
- Қайчи
Энига 2,5 см ва узунасига 13 см ўлчовга эга 3та чизиқларни қоғозга чизинг.
Иккита чизиқларни ёпишқоқ лента ёрдамида бирлаштиринг, учинчи лентани эса бир доирага ёпинг. Чўпнинг бир учини кичик доирачага ёпиштиринг, бошқа учини эса катта айлана ичига жойлаштиринг ва ёпишқоқ лента билан маҳкамланг. Бу самолёт усули оддий қоғоз самолётчадан яхшироқ учади.
7. Камалак пуфакчалари
Керакли нарсалар:
- Бўш пластик бутилка
- Пайпоқ
- Ёпишқоқ лента
- Истемол қилиш мумкин бўлган бўёқлар
- Суюқ совун ёки шампун.
Бутилканинг паст қисминиб ва натижадаги тешик устига пайпоқни тортинг. Ёпишқоқ лента билан пайпоқни маҳкамланг. Пайпоқга истемол қилиш мумкин бўлган бўёқларни сачратинг. Оз миқдордаги сувга идиш ювиш воситаласини қўшиб аралаштиринг. Аралашмага пайпоқни ботириб камалак пуфакчаларини ҳосил қилинг.
8. Совунни микротўлқинли печга солиб натижада болангиз учун совун булутчасини кўрсатинг.
9. Пластик идишлар ва шарчалардан рогатка ясанг.
10. Трубочкалардан мусиқа чолғу асбоби
Керакли нарсалар:
- 6-8 та трубочкалар
- Ёпишқоқ лента
- Қайчи
Трубочкаларни хар ҳил узунликда қирқиб олинг. Қирқилган трубочкаларни энг калтасидан бошлаб узунигачам ёпишқоқ лента билан жойлаштиринг. Ёпишқоқ лента билан ҳосил бўлган асбобни махкамланг. Рангли қоғозлар билан безасангиз ҳам бўлади.
11. Полга изолента ёпиштириб “Пол устидаги дорц” ўйинини ўйнанг.
12. Қўлларизнгиз ёрдамида “Шарчаларни думалатиш” ўйини
Коробкада тешикчалар қирқиб чиқинг ва тешикчалар тепасига ҳар бир ўйинчи олиши мумкин бўлган очколар сонини ёзиб қўйинг. Шарчалар ўрнига мунчоқлар ҳам ишлаца бўлади.
13. Уйнинг ичидаги классика ўйини билан фарзандингизни ҳурсанд қилинг.
Оддий изолента билан ўйиннинг чегараларини белгилаб чиқинг. Энди эса бу ўйинни нафақат ёзда балки ёмғир ва қорли совуқ кунларда уйда ҳам ўйнаш мумкин.
14. Пластик тарелкачалар, музқаймоқнинг таёқчаси ва шар ёрдамида теннис мусобақасини уюштиринг
Энг муҳуми бу шар билан оилавий вазани синдириб қўймайсиз.
15. Археологик топилма
Керакли нарсалар:
- Катта шар
- Ўрта ҳажмдаги динозавр ўйинчоғи
- Сув
- Истемол қилиш мумкин бўлган бўёқлар (ҳоҳиш бўйича)
- Болға
- Ҳар еҳтимолга қарши кўзойнаклар.
Динозаврни шар ичига солиб қўйинг. Шар ичига сув қуйинг (бўёқ қўшса ҳам бўлади) ва шарни боғлаб қўйинг. Шарни музлатгичга бир неча соатга солиб қўйинг. Сув музлагандан сўнг шарни йиртиб ташланг. Ўзингиз ва фарзандингизга кўзойнакларни тақган ҳолда динозаврга етиб олиш учун археологик қидирувни бошланг.