Бола уйқусизлигининг асосий сабаблари ва чораси
Бола тунда яхши ухламаса, кечаси йиғлаб уйғонади. Бундан оналар хавотир олишлари табиий. Бунинг бир қанча сабаблари бор.
- Очлик;
- Кундузи тўйиб ухлаш;
- Тиш чиқиши;
- Бола ухлаши учун шароит йўқлиги (шовқин, ёруғлик ёки ноқулай кийим);
- Тиббий муаммолар (аллергия, инфексиялар ва бошқалар).
Боланинг кун тартиби қандай бўлмоғи лозим?
Агар бола тунда тез-тез уйғонса, демак, унинг кун тартибини тўғри ташкил етиш керак. Уни ҳар куни бир хил вақтда ухлатиш, уйғотиш, овқатлантириш ва чўмилиш тавсия этилади.
Агар сиз ҳар куни тартибга риоя қилсангиз, боланинг мияси бунга мослаша боради.
Уйқуни меъёрлаштириш керак
- Кечки пайт болани шовқинли ўйинлар ўйнаши, телевизор кўришидан чекланг ва хона чироқларини ўчиринг. Фарзандингиз қўрқмаса албатта.
- Болани уйқудан аввал чўмилтиринг, овқатлантиринг ва эртак айтиб беринг.
- Қулай кийимларини кийдиринг.
Бола соғлом улғайиши учун унинг ҳар бир хатти-ҳаракати ва албатта кун тартибига алоҳида эътибор қаратинг. Бу унинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан ривожланиши учун пойдевор вазифасини ўтайди.