АВРЕЛИЙ

АВРЕЛИЙ Марк (121-180) – Рим императори (161 йилдан). Антонинлар сулоласидан. Сенаторлар табақасига суянган. Арманистонда Рим ҳукмронлигини тиклаган. Парфияликлар билан бўлган урушда (162-166) Месопотамияни босиб олган. 166-180 йилларда Маркоман уруши олиб борган. Сўнгги стоисизм вакили (“Ўйлар” фалсафаси асари муаллифи).