Какао кўз учун фойдали бўлиб чиқди

Какаю кукуни кўриш қобилиятини ошириши мумкин, дея Мадриднинг Komplutense университети (UCM) ва IKTANA (CSIC озиқланиш ва овқатланиш фан ва технологиялари институти) олимлари аниқладилар. Functional Foods хабарига кўра, бу унинг таркибидаги махсус моддалар билан боғлиқ.

Илмий иш муаллифлари икки бирикманинг организмга таъсирини таҳлил қилишди: флаваноллар (улар какаода мавжуд) ва анитиосиянинлар (улар қизил меваларда мавжуд).

Кўнгиллардан сутли какао, реза мевали ёки умуман қўшимчаларсиз бир стакан ичимлик ичиш сўралди. Уларнинг кўриш қобилиятини текшириш учун тўғрисида тўрт метр масофада ёруғликда ҳам, ғира-ширада ҳам ишлайдиган диаграммалар ўрнатилди.

«Самараси ҳақиқийдир ва биз олган натижалар муйян популяцияларда кўриш қобилияти ва диққат-еътиборни яхшилашга ёрдам берадиган маҳсулотларни ишлаб чтқаришда қўлланилиши мумкин», — деб таъкидладилар муаллифлар.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, флаваноллар нерв тизимини рағбатлантиради, диққат ва визуал хотирани ошириб, ҳатто қобилиятини яхшилайди.