Тишлар учун энг зарарли ширинликлар
Биз ҳаммамиз болаликдан тишимизга зарар етказишини эшитганмиз. Бу, энг аввало, конфетга тааллулиқлидир. Чунки у болаларнинг севимли ширинлиги саналади. Катталар ҳам конфет билан чой ичишни ёқтиришади. Бугун россиялик ортодонтист Даря Костинанинг тишлар учун энг зарарли конфетлар ҳақида маълумотларини келтириб ўтамиз.
Шуни тушуниш керакки, деярли ҳар қандай ширинлик тишларда кариес ва милк касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, тиш карашида яшайдиган бактериялар ширинликларни жуда яхши кўради. Улар қанд билан озиқланиб, сут кислотаси ажратади: у эса милк ва тиш эмалини ишдан чиқаради.
Карамел ва хўрозқандлар энг хавфли ширинлик ҳисобланади. Уларда қанд бисёр. Одатда ёноққа қўйилади ва узоқ вақт шимилади. Натижада қанд узоқ вақт тишлар билан алоқда бўлади.
Ирис ва бошқа сақичли конфетлар тишларга ёпишиб қолади. Бу эса тиш эмалига таъсир қилиш вақтини оширади.
Ксилитли (шакар ўрнини босувчи) конфетлар зарарини ҳам унутмаслик керак. Уларни суистеъмол қилмаган маъқул. Чунки ксилит ҳар доим ҳам ошқозон-ичак йўлига ижобий таъсир кўрсатмайди.
Қора шоколадли конфетлар афзалроқ. Чунки улар таркибида карамелли конфет ва хўрозқандларга қараганда қанд камроқ бўлади. Бундан ташқари, олимлар какао маҳсулотларида полифенолларни юқори консентрацияси борлигини аниқлаганлар. Бу эса тишлар парчаланишининг олдини олишга ёрдам беради. Улар зарарли бактериялар тишларга ёпилишининг олдини олади ва тиш караши ҳосил бўлишини камайтиради. Шунингдек, тишларга зарар етказадиган кислота ҳосил бўлишини камайтиради.
Унутманг, мустақил даволаниш мумкин эмас! Соғлиқ билан боғлиқ ҳар қандай муаммода албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак.