ЁШЛАРНИНГ ҲАЁТИЙ МАҚСАДЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ

Каримов Санжар Синдорқулович
Жиззах давлат педагогика университети
Ижтимоий-гуманитар фанларларда масофавий таълим  кафедраси катта ўқитувчиси
Тел: +99890-229-18-15

Мамлакатнинг келажакдаги тараққиёти ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу ҳусусда тўхталар экан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев,-“…ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур”[1], деб таъкидлайдилар. Шу нуқтаи назардан олиб олиб қаралганда, аҳолисининг ярмидан кўпроғи ёшлардан иборат[2] бўлган мамлакатимизда ёшларни мустаҳкам ҳаётий позиция ва ҳаётий мақсадларга эга фаол шахс қилиб  тарбиялаш илм-маърифат соҳаларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, янгиланаётган Ўзбекистон шароитида ёшларнинг ҳаётий мақсадлари ва фаолиятининг умуммиллий манфаатлар ва жамиятнинг мақсадларига нечоғлик ҳамоҳанг шаклланиши ижтимоий тараққиётнинг кафолати бўлиб ҳизмат қилади.

Ёшлар шахс сифатида ижтимоийлашар экан ўз ҳаётини маълум бир мақсад ва мўлжал асосида ташкил қилади, ва фаолият юритади. Ёшларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи ва фаоллигининг асосий дедирминанти ва йўналтирувчи омили сифатида  ҳаётий мақсад тушунчасини ўрганиш шу жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Ёшларда ҳаётий мақсад шакллантиришнинг фалсафий жиҳатларини  ўрганиш бўйича фундаментал тадқиқотлар амалга оширилмаганлиги мазкур йўналишда илмий изланишлар олиб бориш заруриятини вужутга келтиради ва шу орқали ёшларда ҳаётий мақсадларни тарбиялашнинг замонавий услубларини яратиш асносида ёшларнинг шаҳс сифатида шаклланиши ва ижтимоийлашувида олоҳида ўрин тутади. “Ҳаётий мақсад” тушунчаси ҳозирги куннинг илмий контекстида кенг қўлланувчи  тушунчалар қаторида бўлмаса ҳам, шахс ва жамият алоқаларини ўрганувчи кўплаб ижтимоий гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқотларда ушбу тушунчага нисбатан ўзига ҳос ёндашувларни топиш мумкин. Қуйида уларнинг баъзилари билан танишамиз.

“Ҳаётий мақсад инсон  ўз ҳаётида рўй беришини ҳоҳлайдиган энг асосий натижалар ёки воқеаларни ўз мазмунига бирлаштирган ва инсоннинг мавжудлигини асослайдиган ғояни ўз ичига олади[1]”. Ушбу ёндашувда шахснинг асосий манфаатларини акс эттирадиган кенг кўламли мақсадларга ҳаётий мақсадлар сифатида келтирилади. Қисқа муддатли, осон эришиладиган мақсадлардан фарқли ўлароқ, инсоннинг ҳаётий мақсадлари узоқ муддатли мақсадлардир. Улар инсоннинг “ҳаёт йўналишини стратегик режалаштириш жараёнида шаклланадиган ва уларни амалга ошириш бир неча ўн йиллар давом этиши ҳам мумкин”[2], албатта.  Инсоннинг фаолияти алоҳида мазмунли турли туман оператсиялар, ҳаракатлар ва уринишларнинг йиғиндиси бўлгани каби, ҳаётий  мақсадлар ҳам – ўткинчи ва оралиқ мақсадлар занжирини тўлдирадиган инсоннинг энг умумий, якуний мақсадларидир. Айнан ҳаётий мақсадлар шахсни фаолиятга ундовчи сабаб ҳисобланади [3].

Ҳаётий мақсадлар жамиятдаги қадриятлар ва ахлоқий идеаллар каби инсон фаолиятининг энг умумий ва йўналтирувчи омиллар қаторида шахснинг узоқ муддатли ҳаёт дастури сифатида шахснинг ҳаракат қилиш иқтидорини намоён этувчи омил [1] сифатида кўриб чиқилади.

Бир қатор тадқиқотларда “ҳаётий мақсадлар шахснинг узоқ муддатли ўзини ўзи дастурлашнинг тартибга солувчи ролини бажарадиган шахснинг мотивацион-мақсадли соҳасининг энг юқори субструктсияси”[2] сифатида белгиланган.

Шахс ҳаётий мақсадларининг муҳим хусусиятлари сифатида файласуф олим И.О. Мартинюк қуйидагиларни кўрсатади:

а)        ҳаётий мақсадлар муайян ҳаёт тарзи доирасида хаётий фаолиятнинг ўзига ҳос усули сифатида шаклланади;

б)  ҳаётий мақсадлар жамиятда устувор бўлган ғоялар, мақсадлар ва қадриятлар намоён бўлишининг индивидуал шакли бўлиб, шахснинг фаолиятини воқеликни ўзгартиришга, ҳаётнинг барча соҳаларини қайта қуришга йўналтиради;

в) ҳаётий мақсадлар умумлаштириш, интеграциялаш, барқарорликҳусусиятларга эга бўлади, ва шахснинг фаолиятига узоқ муддатли таъсир кўрсатадиши билан ажралиб туради;

д) ҳаётий мақсадлар кўп жиҳатдан шахснинг ижтимоий мавқеига, унинг ижтимоий роллари тизимидаги ўрнига, шунингдек унинг дунёқарашига, қизиқишлари, эҳтиёжлари, қобилиятлари, ҳаётий тажрибаларига боғлиқ бўлади;[1]

Аммо бу ёндашувдаги ҳаётий мақсадга нисбат берилаётган барқарорлик ҳусусияти нисбий ҳусусиятга эгадир. Чунки шахснинг ҳаётий мақсадлари динамик ҳусусиятга эга бўлиб, улар шахснинг ҳаётий тажрибалари, билим даражаси ва савиясига муофиқ ҳолатда ўзгариши мумкин.

Демак, ҳаётий мақсад – инсон ўз ҳаёти давомида амалга оширишга интиладиган энг асосий натежаларни бирлаштирувчи, инсон фаолиятининг йўналиши, мазмуни ва узоқ муддатли мўлжалларини   белгилаб берувчи энг асосий, туб, пировард мақсаддир.

Ҳаётий мақсадлар шахс фаолиятининг регулятори ва детирминанти сифатида унинг бутун умри давомида аҳамиятли бўлсада, айниқса ёшлик даври учун алоҳида аҳамиятли ҳисобланади. Шахс ҳаётининг турли ёш босқичларида  уни фаолиятни йўналтирувчи  регуляторларнинг у ёки бу қисми устуворлик касб этади  ва шу ёш даври учун ўзига хос аҳамият касб этади. Ҳусусан, юқори ўспиринлик ёшидан бошлаб, ҳаётий мақсадлар шахснинг йўналишини тавсифловчи асосий компонентга айланади ва  устуворлик касб эта бошлайди. Бошқача айтганда, “ўсмирлик даврида ҳаёт мақсадлари алоҳида аҳамиятга эга бўлади, бунда инсон ўзининг касбий ривожланиш йўналишини белгилаб, шахсий ҳаётини тартибга солади. Бу ёшда инсоннинг келажаги ҳақидаги тасаввурлари унинг кейинги ривожланишини белгилайди, шахсий ҳаётининг индивидуал режаси сифатида шакллана  бошлайди”[1]. Ўсмирлик даврида ҳаётий мақсадларнинг ролини аниқлаш учун турли ёш гуруҳларини (10–13 ёшдаги болалар, талабалар, 30-45 ёшдаги мутахассислар, нафақахўрлар) таққослаш асосида ўтказилган экспериментал тадқиқотлар  шуни кўрсатдики, болаларнинг 80 фоизи ва нафақахўрларнинг 65 фоизи ҳаётга нисбатан  аниқ нуқтаи назарга эга эмаслар, яъни, келажак ҳақидаги фикрлар ноаниқ. Талабаларнинг 75 фоизида ҳаёт истиқболлари 52 фоиз

мутахассисларда бўлгани каби когнитив равишда тузилганлиги аниқланган[1]. Шу сабабли биз, инсон айнан ўсмирлик даврида ҳаётий мақсадларга катта эътибор беради, уларни аниқ ва изчил тарзда ифодалайди, деган хулосага келишимиз мумкин. Шу нуқтаи назардан, ҳаётий мақсадлар муаммосини ёшлар билан боғлиқ ҳолда  ўрганиш жуда муҳимдир.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ёшларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи ва фаоллигининг асосий дедирминанти ва йўналтирувчи омили бўлган  ҳаётий мақсад тушунчасини фалсафий жиҳатдан ўрганиш қуйидаги жиҳатлардан  муҳим ҳисобланади:

биринчидан, ёшларда ҳаётий мақсадларни шакллантиришнинг фалсафий жиҳатларини  ўрганиш бўйича фундаментал тадқиқотлар амалга ошириш ва ёшларда ҳаётий мақсадни тарбиялашнинг замонавий услубларини яратиш орқали ёшларнинг юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга шаҳс сифатида шаклланиши, бошқача айтганда уларнинг позитив асосларда ижтимоийлашувини таъминлаш мумкин;

иккинчидан, ҳаётий мақсадлар инсон ҳаётининг мазмунини ташкил этувчи ва йўналтирувчи, хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи  асосий омиллардан бири ҳисобланиб, улар шахснинг онгли равишда ўзини ўзи тартибга солиш жараёнида этакчи рол ўйнайди;

учунчидан, ҳаётий мақсадларнинг мазмуни шахснинг фаолияти ва хатти-ҳаракатларида, уларни амалга ошириш усули ва воситаларида бевосита акс этади. Унинг шаҳсий қизиқишлари, эҳтиёжлари ва қадриятларидан келиб чиқиб, ҳаётий шахснинг жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги фаолиятида намоён бўлишида;

тўртинчидан, ҳаётий мақсадлар ёшлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлади, чунки инсон айнан шу ёш даврида ўзининг касбий ривожланиш йўналишини белгилаб, шахсий ҳаётини тартибга солади ва умуман олганда келажак ҳақида тасаввур ҳосил қилади.

бешинчидан, ҳаётий мақсадлар – бу ижтимоийлашиш жараёнида инсон томонидан қабул қилинадиган ва унинг келажакдаги ҳаётининг мазмунини аниқ акс эттирадиган асосий ҳаётий қадриятларнинг намойишидир;

олтинчидан, мустақил ҳаёт йўлини танлаш ва узоқ муддатли ижтимоий хулқ-атворнинг шакллари вамуайян мўлжалларини қабул қилиш фақат шахснинг ижтимоий хулқ-атворининг асосий регулятори бўлган қадриятлар тизими ва ҳаётий мақсадлар тўпламининг бирлашуви билангина билан амалга ошиши мумкин.


[1] Абульханова-Славская К.А., Березина Т.Н. Время личности и время жизни: Науч. изд. — Рос. акад. наук. Ин-т психологии. — СПб.: Алетейя, 2001.-299 с.


[1] Ядов В.А. Саморегуляция и прогнозирование социального поведения личности // Методологические проблемы социальной психологии. -М.: Наука, 1975. https://megapredmet.ru/1-64060.html


[1] Мартынюк И. О. Жизненные цели личности: понятие, структура, механизмы формирования. – АН УССР, Ин-т философии. – Киев : Наук, думка, 1990.-119 с.


[1] Казакина М.Г. Ценностные ориентации школьников и их формирование в коллективе : Учеб. пособие к спецкурсу. – Л.: ЛГПИ, 1989. – 83 с

[2] Мартынюк И.О. Гуманизм жизненных целей социалистической личности. – Автореф. дисс. канд. философ, наук 09.00.02 Киев, 1985. – 15 с.

Мартынюк И.О. Гуманизм жизненных целей социалистической личности. – Автореф. дисс. канд. философ, наук 09.00.02 Киев, 1985. – 15 с.


[1] Психология. Учебник для гуманитарных вузов / Под. Общ. Ред. Дружинина Г.В. Спб.: Питер, 2002. – 347 с.

[2] Гиппенрейтер Ю.Б. Введение в общую психологию. Курс лекций. М., 1996.-336 с

[3] Сохань Л.В. Жизненный путь личности: – Киев: Наук, думка, 1987.-277 с


[1] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 24.01.2020.https://prezident.uz/uz/lists/view/3324

[2] Мирзиёев. Ш. М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Тошкент. «Ўзбекистон». 2017.-596 б.