ВАТАН НАДУР…

Шахло Хошимова Жиззах политехника институти магистранти

Ватан надур?
Ватан асли – аллаларга бешикдир у,
Ватан асли – жаннатга чин эшикдир у.
Ватан асли – кўнгилдаги пок бир ишқ у,
Ётга бермай, асрагувчи чин фарзандман.


Ватан надур?..
Ватан асли – тоғдек суяб тургувчи ор,
Ватан асли– боғлардаги тенгсиз ифор, 
Ватан асли– озодликни суйгувчи сор,
Ётга бермай, асрагувчи чин фарзандман.

Ватан надур?..
Ватан асли – қорачиқдир кўзимдаги,
Ватан асли– энг гўзал бол сўзимдаги.
Ватан асли – борлиғимдир ўзимдаги,
Ётга бермай, асрагувчи  чин фарзандман.