Сўфи Оллоёр ҳаёти ва ижодиий мероси

Қаршиев Ислом Эгамқулович,
ЖДПУ ўқитувчиси

Сўфи Оллоёр Туркистон халқлари ўртасида мутасаввиф шоир ва адиб сифатида кенг шуҳрат қозонган йирик алломаларимиздан биридир. У зоти покнинг исми Оллоёр, падари бузрукворларининг исми эса Аллоҳқулидир. Сўфий мартабаси унинг шариат ва тариқат йўлидаги эътиқод ҳамда хизматлари учун берилган.

Татар тарихчиси Тожиддин Ёлчиғул ўғлининг 1797 йил Қозонда нашр этилган «Рисолаи Азиза» (Сўфи Оллоёрнинг «Саботу-л-ожизин» асарига ёзилган шарҳ) китобида кўрсатилишича, Сўфи Оллоёр 1644 йилда туғил­ган. Сўфи Оллоёр авлодлари, шунингдек, академик Б. Валихўжаев, профессор Б. Ҳасанов, профессор Ш. Сирожиддинов ва бошқаларнинг сўнгги маълумотларига кўра, Сўфи Оллоёр 1634 йилда туғилган, деб қайд этилади. Буюк сўфийнинг ҳижрий-қамарий  ҳисоб билан 90, милодий ҳисоб билан эса 87 ёш умр кўрганлигини эътиборга олсак, унинг таваллуд санаси 1634 йил эканлиги аниқ бўлади[1].

Сўфи Оллоёр шахсий ҳаётига доир маълумотлар унинг ўз асарларида тарқоқ ҳолда учрайди. «Рисолаи Азиза» аса­рида баён этилишича, шоир 1634 йил Миёнкол мавзеига қарашли Минглар қишлоғида таваллуд топган бўлиб, хитой-қипчоқ қабиласининг Ўтарчи уруғидандир.

Сўфи Оллоёр ҳам ўзининг Миёнкол воҳасининг Ўтар­чи уруғидан эканлигини такрор-такрор тилга олган:

Гарчи Оллоёр Ўтарчидир ёмон,

Қўймағил душман қўлига муфтало.

ёки

Гарчи Oллоёр Ўтарчидур, эрур ул ҳам ямон,

Онинг ҳам қадри ўтар бир нечага ўлган замон.

Оллоёр бу мисраларда ўзининг қайси қабилага мансублигини, шунингдек, бу дунёда у бир ўткинчи эканлигини ҳам баён этган. Дунёнинг фоний, бебақолигига ишора қилган[2].

Академик Воҳид Абдуллаев қуйидаги фикрларни қайд этган: Биз, бир гуруҳ зиёлилар, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Катта Вахшивор қишлоғида бўлиб, мутасаввиф шоир ва олим Сўфи Оллоёрнинг қабри-руҳи покини зиёрат қилдик. Сўфи Оллоёр авлодлари билан танишдик. Сўфи Оллоёрнинг ўғли Сиддиқ Муҳаммад, унинг ўғли Хожакалон, унинг ўғли Эшонхон, унинг ўғли Халилхон ва Умархон, Кокилхон бўлиб, уларнинг авлоди ҳисобданган Кариматхон, Музаффархон билан суҳбат қилдик.

Шайхлар қишлоғидаги (ҳозирги Иштихон туманидаги Шайхлар қишлоғи назарда тутилмоқда) масжид мактабида ўқиган, сўнгра Бухорога бориб Жўйбор шайхлари даргоҳида тарбияланган. У ерда уч марта уйланиб, бир неча вақт бож йиғувчилар маҳкамасида хизмат қилган, пировардида мурид овлаб, шайхлик мартабасига кўтарилган ва ўз таъсирини кенгайтириш ҳамда диний мафкурани омма ўртасида кенгроқ, тарғиб этиш ниятида “Сабот ул-ожизин”, “Муродил-орифин”, “Туҳфатут-толибин”, “Маслак ул-муттақин” каби китоблар яратган[3].

Жумладан, адабиётшунос олим И. Сувонқулов шу айтилганларга суяниб, уни иштихонлик деб ҳукм чиқаради ва ўз тадқиқотларида уни оммалаштиришга ҳаракат қилади[4]. “Сўфи Оллоёр Миёнкол воҳасидандир” деган таъкидлар мавжуд. Тарихдан маълумки, Миёнкол воҳасига Самарқанд ва Бухоро оралиғидаги, аниқроғи, бугунги Самарқанд вилоятининг Кармана, Нарпай, Каттақўрғон ва Иштихон туманларининг Зарафшон атрофида жойлашган ерлари кирган. Ҳижрий 1277, милодий 1860 йилда ёзилган Фаҳмийнинг тазкирасида шундай келтирилади: “Сўфи Оллоёр Самарқандий шайхи Дилафрўз Сўфи Наврўзнинг таниқли халифаларидандир. “Маслакул-муттақин”, “Сабот ул-ожизин”, “Махзанул-мутеъин”, “Мурод ул-орифин” китоблари муаллифидир.

Сўфи Оллоёр дастлабки бошланғич таълимни Ўтарчи қишлоғида олгандан кейин, 10-12 ёшларида Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Бухоро амирлигида катта мавқе ва обрўга эга бўлган Жўйбор шайхлари даргоҳида тарбияланиб, диний ва дунёвий илмлардан ўз замонаси учун мукаммал таълим олади. Сўфи Оллоёрнинг эътироф этишича, унга фиқҳ илмида икки киши устозлик қилган: Хожа Мўъмин ва Муҳаммад Ғазний: Шоир «Ман ҳар қанча авом ва хом бўлсам ҳам, устозларим марди тамом», яъни комил инсон деб уларни улуғлайди ва уларга Аллоҳдан Жунайду Ғаззолийга насиб этган мартабаю раҳматларни тилайди[5].

Мутасаввиф шоир ва олим «Маслак ул-муттақин» китобининг ҳамд қисмидаёқ ўзининг нақшбандия тариқа­тига мансуб эканлигини айтиб ўтган. Ўзининг эътироф этишича, уни тариқатга йўллаган, тасаввуфнинг сир-асрори, роҳу равишидан таълим берган аввалги пири муршиди шаҳрисабзлик Хожа Наврўздир. Сўнгра, бухоролик машҳур нақшбандий шайхи Ҳабибуллоҳ эшонга қўл бериб, у кишига хизмат қилиб ўзи ҳам шайхлик даражасига эришган.

Сўфи Оллоёрнинг ҳаёти ва дунёқарашидаги кескин ижобий ўзгариш ўз замонининг фозил ва ориф зотларидан бири Шайх Наврўз билан учрашувидан сўнг содир бўлган. Унинг покиза номи-Наврўз. У бошдан оёғигача Аллоҳнинг ишқи билан ёниб турган. Шунингдек, Сўфи Оллоёрнинг машҳур тасаввуф шайхи Офоқхожа билан учрашиши ҳам унинг маънавий-ахлоқий ҳаётига кучли таъсир ўтказган[6].

Шоир умрининг катта қисмини Каттақўрғон шаҳрининг Сўфий гузарида ўтказади. Сўнг Жом тоғининг Чўнқаймиш гўшасида, кейин Қабодиёнда (1710), сўнгра Сурхондарё вилояти, Деҳнав тумани (ҳозирги Олтинсой тумани) Катта Вахшивор масканида яшаган.

Навқирон Oллoёр тaҳсил йиллaридaн сўнг oз муддaт Aбдулaзизxoн  сaрoйининг бoж йиғувчилaри қaтoридa дaвлaт xизмaтидa бўлгaн. Бирoқ у бу xизмaтни иxтиёрий тaрздa тaрк этиб, жўйбoр шaйxлaри тaъсири вa ўзининг эътиқoди қистови билaн ислoм тaълимoтининг Буxoрoдaги сaрвaрлaридaн Нaврўз эшoнгa мурид тушиб, ўз умрини нaқшбaндия йўлигa aстoйдил бaғишлaгaн.

Сўфи Oллoёрнинг фoрсий тилдaги «Мaслaк ул-муттaқин» aсaридa пири кoмил ҳaзрaти Нaврўз ҳақида:

Aср шoҳи (Буxoрo xoни) Aбдулaзизxoн (1645-1680) ҳузуридa xизмaтдa эдим, егaн нoним зaҳaр-зaққум эди. Нoгaҳoн Oллoҳнинг инoяти билaн ул зoтнинг муҳaббaтигa бoғлaндим.

Ул Oллoҳнинг ҳaбиби ёнидa бўлгaн муршиднинг мубoрaк нoми Нaврўз бўлиб, бoшдaн-oёғи дaрду сўздир. Ул зoтнинг вaсфини бaён этмoқ мушкулдир. Унинг жaзбaси шунчaлик тoртдики, энг нoзик тoмирлaру ҳaр бир сoч тoлaсигaчa ҳaрaкaтгa кeлди. Дaрҳoл пoйигa тиз чўкдим вa унгa қўл бeрдим[7].

У Абдулазизхон ҳукмронлик қилган даврда (1645-1680), тахминан 25 ёшларида, маълум муддат бож йиғувчилар маҳкамасининг тўралик лавозимига тайинлаган. Ўша даврда бу катта амал бўлган. Тўралик лавозимига ихлос билан киришган шоир бу соҳадаги ҳақсизликлар, жабр-зулмларни кўп кўради, охир-оқибат бу вазифадан ихтиёрий воз кечади.

Холбуки, Оллоёр тўралик лавозимида маълум вақт ўта қаттиққўллик билан иш олиб борган. Унинг ҳақгўйлиги, ғирромларга шафқатсизлиги шу даражага етадики, Оллоёр тўра номини эшитган одамлар қўрқувдан зир титрайдиган бўлиб қолади. Бир гал шайх Ҳабибуллоҳнинг халифаларидан бири Бухоронинг Ростон бозорига келтирган бир қоп молининг солиғини тўламагани учун уни қаттиқ жазолаган.

Бу ҳолни эшитган шайх Ҳабибуллоҳ Оллоёрни бу йўлдан қайтиши учун дуойибад қилади. Бошқа бир ривоятда айтилишича, Оллоёр ўзидаги ортиқча кибрланишни йўқотиш мақсадида қўйнинг қорнини бошига кийиб, ичак-чавоғини бўйнига ўраб, Бухоро кўчаларида юрган. Бу ҳолни кўрган одамлар Оллоёр ақлдан озибди, деган фикрга келишган. Ана шундан кейин шайх Ҳабибуллоҳ даргоҳига бош уриб боради. Айтилганидек, солиқ маҳкамасида ишлаш даврида у кўп ноҳақликларни, халққа бўлган жабр-зулмларни кўрди. Кейинчалик «Маслаку-л-муттақин» асарининг «Дар баёни ва шикоят кардан аз норасоихои худ, ё, Аллоҳ» сарлавҳаси остида берилган парчада ўз таржимаи ҳолига оид қуйидаги маълумотларни баён этади: «Барча айбларимга мен иқрорман, лекин уларнинг ҳаммасини назмга солишдан ночорман. Чунки мен истифода (узрга лойиқ) аҳлидан эмасман; хожа, мир, шахзода эмасман. Мендан аввалги ҳаётимни сўрасанг, эшитишинг билан қўрқиб, мендан узоқлашасан. Аср шоҳининг хизматида бўлганман, ҳар хил қавмларнинг нонини еганман. Лекин у нонлар таъманинг маҳсули эди. Бундан ортиғини айтмай қўя қолай. Таассуфда ўтириш одатим эди, ғам юқорию фикрим тубанда эди. Таом оғзимда заҳарга айланарди, шаҳардаги ҳаётимиз уфқи ана шундай эди. Ҳар бир амалдорнинг юзига кулиб боқиб, хушомад қилиш одат эди![8]».


[1] Иноятулла Сувонқулов. Сўфи Оллоёр / Ўзбекистон буюк алломалар юрти. –Т.:  Маънавият, Мовароуннаҳр, 2010. –Б.379.

[2] Ўша манба. –Б.379-380.

[3] Абдуллаев В. Ўзбек адабиёти тарихи. Дарслик.-Т.: “Ўқитувчи”, 1980. –Б.115.

[4] И.Сувонқулов. Сўфи Оллоҳёр. –Т.: Фан, 1995; Маънавият илдизлари. –Самарқанд: 2000.

[5] Иноятулла Сувонқулов. Сўфи Оллоёр / Ўзбекистон буюк алломалар юрти. –Т.:  Маънавият, Мовароуннаҳр, 2010. –Б. 381.

[6] Ўша манба, ўша жой.

[7] Ш.Сирожиддинов. Сўфи Оллоёр илоҳиёти. I-қисм. –Т.: 2001. –Б.9.

[8] Иноятулла Сувонқулов. Сўфи Оллоёр / Ўзбекистон буюк алломалар юрти. –Т.:  Маънавият, Мовароуннаҳр,  2010. –Б. 383.